Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018-йилнинг 20-январга ўтар кечаси Ўзбекистон Президенти қарорига биноан Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18-январ куни юз берган ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Тошкент шаҳрига махсус самолётда келтирилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бўлимининг хабарида.
Таъкидланишича, икки нафар тирик қолган Ўзбекистон фуқаролари Ақтўбе шаҳрида Қозоғистоннинг ваколатли органлари томонидан қўзғатилган жиноят иши муносабати билан ўтказилаётган тергов тадбирларида иштирок этадилар.
Сурат манбаи: http://www.aviationiran.com/2016/04/09/south-korea-and-uzbekistan-will-transport-cargo-to-tehran/