Қозоғистонда автомобиль эгалари эсда қоларли автомобиль давлат рўйхати рақамлари учун $2,3 минггача тўлайди

Дата: 16:49, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Қозоғистонда эсда қоладиган “обрўли” давлат автомобиль рўйхат рақамлари учун божлар белгиланди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) РҚ ИИВ Маъмурий полицияси қўмитаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Солиқ кодексига тегишли ўзгартишлар киритилди. Унга кўра, талаб катта бўлган автомобилларни давлат рўйхатига олиш рақамлари учун юқори даражадаги божлар белгиланди”, - дейилади сешанба куни эълон қилинган матбуот хизмати хабарида.
Масалан, «100», «111», «200», «222», «300», «333», «400», «444», «500», «555», «600», «666», «700», «800», «888», «900», «999» рақамлари мавжуд давлат рўйхатга олиш рақамлари учун бир энг кам иш ҳақининг (1852 тенге) 13700% миқдорида бож, яъни 253 минг 724 тенге белгиланган. Ўз навбатида, «001», «002», «003», «004», «005», «006», «007», «008», «009», «777» рақамлари мавжуд автомобиль рўйхатга олиш рақамлари учун 22800% ёки или 422 минг 256 тенге бож ўрнатилган.
РҚ ИИВ МПҚ эслатишича, 2014 йилнинг 14 апрелида давлат раҳбари томонидан “Йўл ҳаракати тўғрисида” ва “Қозоғистон Республикасининг йўл ҳаракати бўйича баъзи қонунчилик хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар имзоланган бўлиб, уларда йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқий меъёрларга доир ўринлар мавжуд.
$1=Т182,05.

Янгилик билан ўртоқлашиш: