Қозоғистонда МДҲ мамлакатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади

Дата: 10:08, 19-05-2015.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ - 2015 йилнинг 29 майида Қозоғистон Республикасининг Бурабай шаҳарчасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг (ҲРК) мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МДҲ Ижроя кенгаши хабарига асосланган ҳолда.

Мажлисда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишларига бағишланган 20 зиёд лойиҳаларни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт соҳасида молия-иқтисод соҳасидаги долзарб масалалар, инновацион ҳамкорликни тартибга соливчи қабул қилилган хужжатларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилади. Шунингдек, МДҲ аъзо мамлакатларнинг 2020 йилгача инновацион ҳамкорлик соҳасидаги Давлатлараро дастурини амалга ошириш юзасидан 2015-2016 йилги тадбирлар белгиланади.

Ҳукумат раҳбарлари ўрмон хўжалиги ва саноатида яқин ўн йиллик ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилайдилар.

ҲРК мажлисида 2020 йилга қадар ҳудудлараро ва чегараолди ҳамкорлиги концепцияси лойиҳалари ҳам кўриб чиқилади ва уни амалга ошириш тадбирлари режаси тасдиқланади.

Интеллектуал мулк соҳасида касбий таълимни замонавий талаблар даражасига келтириш мақсадларида ҳукумат раҳбарлари ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлашнинг ҳукуматлараро тизимини шакллантириш ва ривожлантириш лойиҳасини ҳам кўриб чиқадилар.

ҲРК мажлиси кун тартибига гуманитар характердаги хужжатлар блоги ҳам олиб чиқилган. Хусусан, ҳукумат раҳбарлари 2016-2020 йилларда маданият соҳасида ҳамкорликнинг асосий тадбирларини кўриб чиқадилар.

Ҳавфсизлик соҳасида ташувлар ва халқаро соҳада транспорт ҳавфсизлигини амалга ошириш, радиацион, кимёвий ва биологик вазиятни баҳолаш ва назорат қилиш, МДҲ ҳарбий кучларида ҳарбий амалий спорт турларини ривожлантириш, МДҲ ҳудудига кираётган учинчи мамлакатлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

МДҲ ҲРК мажлисида қатор кадрлар ва молия масалалари ҳам кўриб чиқилади, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: