Қозоғистонда меҳнат муҳожирлари учун вақтинчлик турар жой қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 22:26, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистонда меҳнат муҳожирлари учун вақтинчлик турар жой қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида ҚР миллий иқтисодиёт вазирлиги ижтимоий миграцион сиёсат ва давлат органларини ривожлантириш департаменти директори Виктор Бусс маълум қилди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агенлиги (КазТАГ) сешанба куни.

“Муҳожирларга кўмаклашиш йўли билан миграцион инфраструктурани яратиш ишларини бошлаш кўзда тутилмоқда. Бунда ётоқхоналар қуриш, уларни ишга жойлаш, миграцион биржа ва хусусий бандлик агентлиги ишини ташкил этиш, персонал лизингини йўлга қўйишни назарда тутилмоқда”, - деди В. Бусс Қочоқлар ва халқаро миграция бўйича Алмати жараёни иккинчи олий лавозимдаги шахслари учрашувида.

У мазкур чоралар муассаса томонидан мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшувчи миграцион сиёсатни амалга ошириш доирасида режалаштирилаётганлигини таъкидлади.

Муҳожирлар учун вақтинчалик турар жойлар барпо этишдан ташқари, уларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи хужжатларни бериш тартибларини такомиллаштириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда маълум тармоқларда мавсумий ишчиларга талабни қондириш учун дастурлар ишлаб чиқиш, малакасиз ишчилар вақтинчалик миграциясини таъминлаш ва жўнатувчи мамлакатлар билан ҳамкорликни ташкил қилиш лозим.

Шу билан бирга, муҳожирлар ҳуқуқларини таъминлаш учун уларга маслаҳат ва ахборот хизматлари кўрсатиш, бу жараёнга ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларни жалб қилиш зарур, деб таъкидлади департамент вакили.

В. Бусснинг маълумотларига кўра, Қозоғистонда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитой каби мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирлари кўпчиликни ташкил қилади.

Улар асосан қишлоқ хўжалиги, савдо, қурилишда, ХХР келганлар эса хизматлар соҳаси, улгужи савдо, харид фаолияти ва қурилиш бизнесида ишлайди”, - деб хулоса қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: