Қозоғистонда нархлари қатъий белгиланган дори воситалари рўйхати тузилади

Дата: 15:55, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Қозоғистонда нархлари қатъий белгиланган дори воситалари рўйхати тузилади, деб хабар қилди Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР халқаро фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси президенти Вячеслав Локшинга асосланган ҳолда.

“Мамлакатимизда жорий йилнинг ўзидаёқ энг юқори нархлари белгиланган дори воситалари рўйхати тузилади ва бу тендер натижаларидан келиб чиқиб бир воситани бошқасига алмаштирмасдан даволашга имкон беради”, - деди В.Локшин чоршанба куни “ҚРда ЕОИИ доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласи соҳасидаги замонавий тамойиллар” номли доира суҳбатида.

Шунингдек, у дори воситалари (ДВ) нархларини тушириш бўйича ҳам ишлар олиб борилаётагнлигини маълум қилди.

Тиббиёт вазирлиги дори воситалари ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бормоқда ва кейинги пайтда “С” гепатитини даволашда фойдаланиладиган воситалар нархлари сезиларли даражада пасайди. Давлат савдо устамаларини кузатиб бормоқда. Улгуржи компания истаган фойдасини ололмайди. Улгуржи устама 15%, дорихонаники эса 25% ошиқ эмас”, - деб таъкидлади В.Локшин.

Шу билан бирга у баъзи женериклар Қозоғистонда оригиналларидан 50-60% қимматлигини айтиб ўтди. Жаҳон тажрибасида эса женерик оригиналидан 30% арзон туради, деди эксперт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: