Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, уч нафари касалхонага ётқизилди

Дата: 11:31, 16-12-2019.

Тошкент. 16 декабрь. ЎзТАГ – Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, уч нафари касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"13 декабрь куни Қораганда вилоятида “Қораганда-Балхаш” автомобил йўлида автомобиллар тўқнашуви оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Ю. вафот этган, А.Ю., В. К. ва Х.А. турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Россиядан Қозоғистон ҳудудига келаёган эди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон элчихонасининг Қозоғистондаги консуллик бўлими вазиятни назорат остига олди ва Қораганда вилояти суриштирув органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқада бўлди.

Сурат манбаи: kstnews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: