Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна беш киши жабрланди
Тошкент. 15 июль. ЎзТАГ – Қозоғистонда йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна беш киши жабрланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон Бош консуллигининг Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) берган маълумотига кўра, 13 июль куни Олмаота-Екатеринбург автомобил йўлининг 178 кмда хизмат автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган, унда икки нафар полиция ва йўловчи, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жароҳат олган икки нафар полициячи ва Ўзбекистон фуқароси Ф. А. ҳалок бўлган. Беш нафар жароҳатланган Ўзбекистон фуқароларига биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин касалхонага ётқизишга ҳожат бўлмади", - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди.
Сурат манбаи: telegraf.com.ua