Қозоғистонда танганинг курси яна тушиб кетди

Дата: 12:25, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Пайшанба куни кун ярмидан кейин Қозоғистонда танганинг курси бирданига 5,7% пасайиб, $1 учун 285 тангадан 301 тангагача тушиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоқ телеграф агентлигининг (КазТАГ) Астана вақти билан соат 12.00даги маълумотига кўра, пайшанба куни Алмата ва Астананиннг амаштириш пунктларида танга долларга энг кўпи билан 301 танга курсида сотилиб, $1 учун 299 тангадан сотиб олинмоқда. Агентлик kurs.kz ва valuta.kz сайтлари маълумотига асосланмоқда.

“Казкоммерцбанк” АЖ долларни 301 танга курсида сотиб, 299 тангадан сотиб олаётгани, “Қозоғистон Миллий банки” навбати билан 299,99 ва 298,01 тангадан, “Сбербанк” АЖ ШБ эса 301 ва 299 тангадан алмаштираётгани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Алмата ва Астанаиннг амаштириш пунктларида танганинг $1га нисбатан максимал курси 287 танга, сотиб олиш курси 285 танга эди.

Шу билан бирга, Қозоғистон фонд биржасида (KASE) пайшанба кунги савдоларда танганинг $1га нисбатан ўртача курси 298,92 тангани ташкил этган. Доллар эрталабги савдоларга нисбатан бирданига 14,64 тангага қимматлаган.

Ҳозирча “Қозоғистон Миллий банки” танганинг қадрсизланишига ҳеч қандай муносабат билдирмади. Унинг маълумотларига кўра, 5 ноябрда $1 курси 284,28 танга бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: