Қозоғистонда турар жойларни косметик таъмир қилишда энг катта харажатлар Тараз аҳолисига тўғри келиши аниқланди

Дата: 16:59, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Хонада косметик таъмирни амалга ошириш Тараз аҳолисига ҳаммадан қимматга тушади. Бу ҳақида Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) томонидан ўтказилган нархлар мониторингидан маълум бўлди.

Битта хонани косметик таъмир қилиш харажатларини аниқлаш учун агентлик мухбирлари линолеум, водоэмульсия, колер, бир рангли гулқоғозлар ва улар учун елим, валик ва эритувчи каби қиммат бўлмаган қурилиш материаллари нархларидан фойдаландилар.

Мухбирларнинг маълумотларига кўра, косметик таъмирга энг кўп сарф-харажатлар Тараз аҳолисида кузатилиб, бунга 55 485 тенге кетади. Усть-Каменогорск аҳолиси ушбу таъмирга 49 260 тенге сарфлайди, Петропавловскда эса дастлабги косметик таъмир 46 097 тенгега тушади.

Қолган шаҳарларда косметик таъмир қиймати 38 000 тенгедан пастроқ бўлди. Хусусан, Оқтўбада унга 37 500, Уральскда 36 175, Кўкчатовда 35 678, Атирауда 30 600, Семейда 30 530 тенге сарфланади.

Алмати ва Астана шаҳарларида хонани навбати билан 27 130 ва 25 975 тенгега янгилаш мумкин. Бошқа шаҳарларда косметик таъмир ўртача 22 000 – 26 000 тенгега тушади. Жумладан, Павлодарда бунга 26 444, Чимкентда 22 895, Костанайда 22 399, Қарағандада 22 280 тенге харажат қилинади.

Мониторинг якунларига кўра, Қизилўрдада енгил таъмирни атига 19 825 тенге эвазига амалга ошириш мумкин.

Мониторинг жадвалини қуйида кўриш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: