Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди, иккинчиси эса жароҳатланди

Дата: 16:33, 12-07-2019.

Тошкент. 12 июль. ЎзТАГ - Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлган, иккинчиси эса жароҳатланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Бош консуллигининг Олмаота шаҳридаги маълумотига кўра, 11 июль куни соат 14.00 да Қизилўрда вилояти (Қозоғистон) Жанақўрғон туманидаги автомобил йўлида икки ўзбекистонлик бўлган ВАЗ-2107 автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, оқибатда Ўзбекистон фуқароси Ш.Д. ҳалок бўлди, иккинчи ҳамюрти М.К. биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг касалхонага ётқизишга эҳтиёжи йўқ, деб топилди.

Бош консуллик вазиятни назорат қилишни ўз зиммасига олди.

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: