Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, бир нафари жабрланди

Дата: 17:01, 09-09-2019.

Тошкент. 9 сентябрь. ЎзТАГ – Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, бир нафари жабрланди, Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллигининг маълумотига кўра, 2019 йил 8 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автойўлида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган ЙТҲ содир бўлди. Икки аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида вафот этди, З.С. касалхонада вафот этди. «Nexia» (давлат рақами 40R988QA) автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ордабасин тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, воқеа содир бўлган жойда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бош консуллик вазиятни назорат остига олди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқада бўлиб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз юртига қайтариш консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланади.

 

Сурат манбаи: vlast.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: