Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 19 фуқароси уч кунга хибсга солинди

Дата: 17:48, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Қозоғистонда миграция қонунчилигини бузганлик учун Ўзбекистоннинг 19 фуқароси уч кунга хибсга солинди, деб хабар беради CA-NEWS Оқмола вилоят суди матбуот ҳизматига асосланган ҳолда.

“Суд томонидан Ўзбекистоннинг фуқаролари жорий йилнинг турли саналарида Қозоғистон ҳудудига кирган ҳолда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтишмаганлиги аниқланди. Шу сабабли улар, хорижликларнинг Қозоғистонга кириш ва бўлиш қоидаларни бузганлар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, юқоридаги фуқаролар “Хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Қозоғистон Республикасида бўлиш қонунчилигини бузиш” моддасида кўзда тутилган маъмурий қоидабузарликни қилганликда айбдор деб топилган. Уларнинг ҳар бирига уч кунлик хибсга олиш маъмурий жазоси берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: