Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 9 фуқароси ушланиб, чиқариб юборилди

Дата: 13:28, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 9 фуқароси қўлга олиниб, чиқариб юборилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Костанай вилоят судининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, уларнинг бари 22-35 ёш орасида бўлиб, Россияга йўл олган ҳолда Қозоғистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.

“11 апрел соат эрталаб бешлар атрофида “Убаган” автомобиль ўтиш пунктида чегара наряди томонидан транспорт воситаларини кўздан кечиришда юк машинасида Ўзбекистон Республикасининг 9 фуқароси топилди ва қўлга олинди. Улар чегарадан ўтиш учун металлолом остига ўрнатилган махсус жойга яшириниб олишган. Судда улар чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишни Россия Федерациясига киришга қўйилган чеклов билан изоҳлашди”, - дейилади хабарда.

Суд муҳожирларни Қозоғистонда Республикасининг давлат чегарасини бузиш бўйича маъмурий жавобгарликда айбдор деб топиб, мамлакат ташқарисига чиқариб юбориш шаклида маъмурий жазо белгилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: