Қозоғистонга Хитой ва Ўзбекистондан деярли ярим центнер дориларни олиб киришга уринишди

Дата: 12:53, 18-11-2015.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган куни қозоғистонлик чегарачилар томонидан ХХР фуқароси дорилар контрабандаси учун қўлга олинди ва Ўзбекистондан келаётган поезддан дори-дармонлар топилди, деб хабар беради КазТАГ ҚР МХҚ чегара хизмати матбуот бўлимига асосланган ҳолда.

“17 ноябр 10.45да “Хоргос” назорат ўтиш пункти чегара наряди томонидан божхона назорати ҳудудида божхона ходимлари томонидан Хитойдан ҚРга пиёда келаётган Хитой фуқароси қўлга олинди. Унинг ёнидан 19 кг атрофида дори-дармонлар топилди”, - дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.

Ишга оид материаллар божхона ходимларига топширилган.

Бундан ташқари, “Сариоғоч темирйўл” назорат ўтиш пункти (ўзбек-қозоқ чегараси) чегара наряди томонидан “Сариоғоч-Келес” юк покездини текшириш чоғида вагонлардан бирида умумий оғирлиги 20 кг бўлган тўрт қути эгасиз дорилар аниқланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу факт юзасидан огоҳлантирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: