Қозоғистонлик чегарачилар Ўзбекистонга контрабанда йўли билан пиротехника воситалари олиб келишни олдини олдилар
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистонлик чегарачилар Ўзбекистонга ҚРдан контрабанда йўли билан пиротехника воситалари олиб келишни олдини олдилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Сариоғоч чегара отряди “Интимак” чегара пости наряди 10 кг бенгал олов чўплари ва петардаларни олиб киришни олдини олди. Икки номаълум шахс иккита йўл сумкаларида Қозоғистондан Ўзбекистонга пиротехника олиб киришга уриндилар”, -дейилади чоршанба куни чиқарилган хабарда.
Чегара хизмати маълумотларига кўра, ушлаш чоғида қоидабузарлар юкни ташлаган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига қараб йўналиб, ғойиб бўлдилар. Улар қўшни давлат чегарачилари билан биргаликда қидирилмоқда.