Қозоғистонлик эксперт Тошкентнинг президентлик сайловларидан кейинги режалари жиддийлигини баҳолади
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистонлик Марказий Осиё бўйича эксперт Александр Князев Тошкентнинг президентлик сайловларидан кейинги режалари жиддийлигини баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мирзиёевнинг сайловлардаги ғалабаси қанчалик – ишонса бўладиган 65-70% овозлар билан ёки Каримовники каби 90% ортиқ даражада бўлиши Тошкентнинг сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларига доир режалари нақадар жиддийлигини кўрсатади”, - деб иқтибос келтиради “Голос Америки” Князевнинг мақоласидан.
Князевнинг фикрига кўра, натижалар давлат маъмурияти ўзгаришларга қанчалик тайёрлигини кўрсатади.
Олдин хабар берилгани каби, 4 декабрда Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари 5 декабр куни соат 16.00да ўтказиладиган брифингда эълон қилинади.