Қозоғистонлик иш берувчилар асосан Хитой, Туркия ва Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ишга жалб қилмоқдалар

Дата: 14:45, 13-02-2017.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда қозоғистонлик иш берувчилар асосан Хитой, Туркия ва Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ишга жалб қилдилар, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) душанба куни ҚР Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигига матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўтган йилда хорижий ишчи кучини 3768 иш берувчи жалб қилган. Уларда 470 398 Қозоғистон фуқаролари ишлаб, бу барча ишчиларнинг 94% ташкил қилган. Меҳнат муҳожирлари асосан Хитой (12 минг 699 киши), Туркия (3 минг 502 киши), Ўзбекистон (1 минг 564 киши), Буюк Британия (1 минг 474 киши) ва Ҳиндистонга (1 минг 388 киши) мансуб бўлган”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

2016 йилда ҚР ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчиларга жами 36 минг 792 рухсатнома берилган.

Иш берувчилар томонидан Қозоғистон фуқаролари учун 16 минг 259 иш жойи яратилган.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда хорижий ишчи кучини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Унга мувофиқ, ишчи рухсатномаларини бериш муддатлари қисқартирилиб, иш берувчиларга маъмурий талаблар бекор қилинган. Бунинг ўрнига иш берувчилар солиқ иғими тўлашлари зарур. Йиғимнинг миқдори ишчи кучи тоифаси ва тармоқдан келиб чиқиб, ЭКИҲМ 137 бараваридан 250 бараваригачани ташкил этади. Айни пайтда иш берувчилар учун маҳаллий кадрлар бўйича талаблар сақлаб қолинган. Хусусан, раҳбарлар бўйича улар камида 70%, мутахассис ва малакали ишчилар бўйича камида 90% ташкил қилиши зарур.

1 ЭКИҲМ = Т2269

Янгилик билан ўртоқлашиш: