Қозоғистонлик таниқли хонанда Ботирхон Шукенов вафот этди

Дата: 13:10, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Москвада Қозоғистонлик таниқли хонанда Ботирхон Шукенов 53 ёшида вафот этди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Ҳа, бу рост. 2.15да (29 апрел – КазТАГ) бизга Ботирхоннинг директории қўнғироқ қилиб “Энди Ботир йўқ. Биз ундан ажралдик” деди”, - деб айтишди чоршанба куни хонанданинг қариндошлари.

Уларнинг сўзларига кўра, хонанданинг катта акаси Москвага учиб кетган.

“Ҳозирда майитни олиб келиш масаласи ҳал қилинмоқда. Биз ҳали Ботирхонни Алмати ёки ватани Қизилўрдага олиб келишадими-йўқми – билмаймиз. Унинг ўлими тафсилотлари ҳақида ҳам ҳеч нима билмаймиз”, - деб қўшимча қилишди марҳумнинг қариндошлари.

Бошланғич маълумотларга кўра, хонанда инфарктдан вафот этган.

Шукеновнинг дўст ва танишлари Кети Топурия, Алсу, Полина Гагарина, Мейрамбек Беспаев ва бошқалар ижтимоий тармоқларда таъзия билдирмоқдалар.

“Нега бизни фақат энг яхшилар ташлаб кетади? Ботир, сен ҳамиша қалбимиздасан...R.I.P”, - деб ёзди хонанда Алсу.

Эслатиб ўтамизки, Ботирхон Шукенов 1962 йилнинг 18 майида Қизилўрдада туғилган. Хонанданинг мусиқий ҳаёти Роза Римбаева ёнида саксофончиликдан бошланган. 1988 йилда у дўстлари билан бирга машҳур “А'Студио” гуруҳини ташкил қилиб, унда солист ва фронтмен бўлиб ишлайди. Кейинчалик ансамбль “Жулия”, “Мухаббат аскари”, “Ёзги илиқ кечалар”, “Суйилмаган” ва бошқа хит қўшиқлари билан ном чиқарди.

Артист гуруҳни 2000 йилда яккахонлик қилиш учун ташлаб кетади. Ўтган вақт давомида у қўшиқлари ёзилган 6 диск чиқаришга улгурди.

Ботирхоннинг биринчи оиласидан 2002 йилда туғилган Мақсут исмли ўғли бор. Ҳозирда у Америкада истиқомат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: