Қозоғистонлик йирик тадбиркор Ўзбекистон бозорига чиқди
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Қозоғистонлик йирик тадбиркор, RG Brands холдингининг раҳбари Кайрат Мажибаев Ўзбекистон бозорига чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида у Forbes Kazakhstan журналига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу қадимий тижорат анъаналарига эга бўлиб, яхши таркиблашган бозор бўлиб, унда 30 миллион иқтисодий фаол одам истиқомат қилади. У минтақада ҳозир бўлган барчага қизиқ бўлмаслиги мумкин эмас. Ҳозир Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти сиқилган пружинага ўхшайди. У Қозоғистон бозорига, тадбиркорларига, айниқса, истеъмол товарлари соҳасига қандай таъсир қилиши мумкинлиги муҳим. Биз у ерда ишламоқдамиз, бу муайян босқичлар масаласи. Биз дистрибуцияни бошлаганмиз, кейин компанияларни сотиб олишни ёки ўз объектларимизни очишни кўриб чиқамиз, ва сўнгра истеъмолчилар моил бўлган тўғри брендларни тузиш йўлларини диққат билан кузатишни бошлаймиз”, - деб таъкидлади у.
Эслатиб ўтамизки, Кайрат Мажибаев Қозоғистондаги энг йирик ичимликлар ишлаб чиқарувчи RG Brands компаниясига, шунингдек RESMI компаниялар гуруҳига эгалик қилади. Forbes Kazakhstan журнали маълумотларига кўра, у “Қозоғистоннинг энг бой 50 тадбиркорлари – 2018” рейтингида 48-ўринни эгаллаган.
Сурат манбаи: https://n17r.com/


