Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқароси 10 кг героин билан ушланди

Дата: 16:14, 14-04-2016.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги трассада 10 кг героин билан ушланди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) вилоят ИИД асосланган ҳолда.

“Жорий йилнинг 13 апрелида наркобизнес билан курашиш бўлими ходимлари  Алмати-Екатеринбург йўлида махсус операция доирасида 27 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарган Lada Granta автомобилини ушладилар”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

Шунингдек, автомобиль полиция ходимлари томонидан текширилганда, ундан 10 кг героин топиб олиниб, олиб қўйилди. Кейинчалик қўлган олинган шахс айбини тан олди ва наркотикларни Қозоғистон ва Россиянинг шимолий вилоятларида “қора бозорда” сотиш ниятида бўлганини айтди.

Полициячиларнинг фикрига кўра, наркотикларнинг бозор баҳоси 70 млн тенгени ташкил қилади.

Ушбу факт юзасидан тергов олиб борилмоқда, қўлга олинган шахс вақтинчалик  изоляторда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: