Қозоғистоннинг элчиси Борибай Жексембин Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Дата: 13:33, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг элчиси Борибай Жексембин Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2015-йилнинг 28-декабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик вазифасини якунлаётган Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор элчиси Борибай Жексембинни қабул қилди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Учрашувда Қозоғистон элчисининг Ўзбекистондаги олти йиллик фаолияти сермаҳсул бўлганлиги қайд этилди ҳамда икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашдаги қўшган шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди.

Б.Жексембин эса ўз навбатида Ўзбекистондаги бурчини самарали бажариши учун яратилган шароитларга миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамизки, 2004 йил майидан 2009 йил ноябргача у Жамбил вилояти ҳокими, 2010 йилдан Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларида ишлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: