Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистон бозорига чиқиши мумкин

Дата: 17:50, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг энг йирик банки Halyk Bank Ўзбекистоннинг молиявий бозорига кириши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Forbes Kazakhstan журналига таянган ҳолда.

Бу ҳақида банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова банкнинг 2018 йилнинг биринчи чораги якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз Ўзбекистонда шўъба банкини очишга рухсат олиш учун Қозоғистон Миллий банкига ва Ўзбекистон Миллий банкига ҳужжатларни тўплаяпмиз”, -деб таъкидлади У. Шаяхметова.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ўзбек бозорига чиқишнинг аниқ вақтини айтиш қийин, чунки ҳужжатлар йиғиш жараёни ва назоратчи билан келишувлар узоққа чўзилиши мумкин.

Шунингдек, Halyk Bank раҳбари Ўзбекистон ҳозирги кунда Қозоғистон тадбиркорлари учун сармоя жиҳатдан катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлаб ўтди.

Сурат манбаи: https://m.pikabu.ru/story/set_magazinov_marvel_5812473?dv=1

Янгилик билан ўртоқлашиш: