Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги ЙТҲда олти ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Дата: 11:08, 02-03-2018.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги йўл-транспортн ҳодисасида (ЙТҲ) олти ўзбекистонлик ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасидан олинган маълумотга асосан 2018 йилнинг 1 март куни соат 06:00 да Қозоғистон Республикаси Мангистау вилояти Мангистау тумани Шетпе қишлоғидан отувчи “Актау-Бейнеу” автомобил йўлида давлат рақами 90 С 830 ЖА “ЛАДА” Ларгус русумли енгил автомобили давлат рақами 737 ДПА/12, “Чаcман” русумли юк автомобили билан йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди”, - дейилади Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, йўл транспорт ҳодисаси натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди, бирламчи маълумотга асосан воқеа жойида 7 нафар инсон ҳалок бўлган, уларнинг 6 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.

Мазкур ҳолат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари”: (+998 71) 147-10-50. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипвакиллиги “Тезкор рақамлари”: +7 777 218-20-10 и +7 727 291-06-44.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/03/01/accident/

Янгилик билан ўртоқлашиш: