Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги йўл транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланди
Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Оқмола вилоятидаги йўл транспорт ҳодисасида 10 киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрланди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.
“Ўтган куни Астана – Петропавловск трассасининг 247 кмда SsangYong автобуси ҳайдовчиси рулни бошқара олмасдан, автобусни ағдариб юборди. Натижада, 10 киши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам касалхонага олиб кетилди”, – деб таъкидлашди вилоят полицияси маъмурий қисмида.
Агентлик манбасининг маълумотига кўра, бир киши касалхонага ётқизилган, қолган йўловчилар, жумладан, 3 Ўзбекистон фуқароси тиббий ёрдам олганларидан кейин муассасани тарк этганлар.