Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида ЙТҲга учраган 25 ўзбек фуқароси ватанига қайтарилди

Дата: 13:00, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига (ЙТҲ) учраган 25 ўзбек фуқароси ватанига қайтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 2018-йил 26-февралга ўтар кечаси Оқтўба вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг хабарида.

Шундан кейин таъкидланишича, ҳозирги пайтда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчиларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди. Жабрланган 7 нафар юртдошларимиз Хромтау шаҳрининг марказий туман касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда.

Сурат манбаи: http://www.1tvnet.ru/content/show/v-kazahstane-perevernulsya-passajirskii-avtobus-est-postradavshie.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: