Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида автобус бузилиб қолганлиги сабабли 79 Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди
Ташкент. 26 октября. УзТАГ – Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги трассада автобус бузилиб қолганлиги сабабли 79 ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР ИИВ ФВҚ расмий вакили Руслан Иманкуловга асосланган ҳолда.
“Жорий йилнинг 23 октябрида Павлодар вилояти Аксус туманида Калкаман поселкасига 15 км қолган жойда Қизилўрда-Павлодар трассасида соат 21.30да ичида 79 Ўзбекистон фуқароси бўлган SETRA рейс автобуси бузилиб қолган. Автобус Омскдан Чимкентга йўналган бўлган”, - дейилади ФВҚ хабарида.
Об-ҳаво шароитлари ва яқин атрофда аҳоли пункти бўлмаганлиги сабабли, шунингдек, кечаси ҳарорат совуқлигини ҳисобга олган ҳолда йўловчиларни Достик қишлоғи мактабига эвакуация қилишга қарор қилинди. Уларга иссиқ овқат ҳам ташкил этилди.
“25 октябр соат 17.35да эвакуация қилинганлар Чимкентдан улар учун етиб келган автобусда ЮҚВ йўналишида ҳаракатни давом эттирдилар”, - деб таъкидланади хабарда.