Қозоғистоннинг собиқ элчиси Рахат Алиев австрия турмасидан жонсиз ҳолда топилди

Дата: 09:40, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Австриядаги собиқ элчиси Рахат Алиев австрия турмасидан жонсиз ҳолда топилди дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Рахат Алиев, Қозоғистон президентининг собиқ куёви австрия турмасидан жонсиз ўз-ўзига қасд қилган ҳолда топилди”, - деб хабар қилади Channelnewsasia ахборот портали.

Хабар қилингани каби, 2014 йил 30 декабрда Вена прокуратураси Рахат Алиевга қарши айблов эълон қилган эди. Унга “Нурбанк”нинг икки бошқарувчиси - Жолдас Тимралиев ва Айбар Хасеновларни ўлдириш айби қўйилган эди. Австрия прокуратураси маълумотларига кўра, ушбу жиноятнинг асосий сабаби “Нурбанк” томонидан А.Хасенов фирмасига берилган $30 млн миқдордаги кредит бўлган.

Маълумот ўрнида, 2008 йил 15 январда Алматининг Алмалин туман суди “Нурбанк”нинг бошқарувчиларини ўлдириш ҳамда рейдерликда айбланган Р.Алиевни сиртдан 20 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. 2008 йил 26 мартда Акмола ҳарбий гарнизони суди Р.Алиевни яна сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Р.Алиев эса Австрияда яширинишга муваффақ бўлди. Ўлдирилганларнинг яқинлари уни яна судга бердилар.

2008 йилда австрия тергов органлари Қозоғистоннинг биринчи сўровига кўра Алиевни Астанага беришдан бош тортди. 2011 йил февралда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Қозоғистон фуқароларини ватанларига экстрадиция қилишга қўйилган таъқиқни бекор қилди. Страсбург суди экстрадиция қилинмаслик учун улар сиёсий сабабларга кўра таъқибга учраганларини исботлашлари лозимлигини белгилади.

2011 йил 15 июнда Р.Алиевга Ж.Тимралиев ва А.Хасеновларни ўлдирганлик бўйича расмий айблов эълон қилинди. Шундан кейин Р.Алиев халқаро қидирувга берилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: