Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси икки мамлакат экспертлари иштирокида “давра суҳбати” ўтказди
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзаро ҳамкорликнинг янги йўллари ва рағбатларини қидириш мақсадида икки мамлакат экспертлари иштирокида “давра суҳбати” ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Учрашувда унда иштирок этиш учун Ўзбекистон пойтахтига махсус етиб келган Қозоғистон Интернет уюшмаси раиси, ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Шавкат Сабиров, сиёсатшунос Марат Шибутов, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти етакчи эксперти Татьяна Каукеновалар қатнашдилар.
Экспертлар муҳокамалар учун кенг қамровли мавзуларни тақдим этдилар. Улар орасида “Келажакка нигоҳ: ижтимоий онгни модернизациялаш”, “Рақамли Қозоғистон минтақаси ва ЕОИҲ рақамли кун тартиби”, “Марказий Осиё минтақаси ва Хитой билан ҳамкорлик доирасида унинг ривожланиши” кабилар бўлди.
Бўлиб ўтган баҳснинг кўрсатишича, бугун икки қўшни мамлакатларнинг туташиш нуқталари ва уларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш, балки мавжуд муносабатларга замонавий ёндашувларни эксперт жиҳатидан таҳлил қилиш, уларни вақт, минтақавий ҳамкорлик призмаси орқали, нафақат Марказий Осиё ва Хитой, балки бошқа векторлар доирасида ҳам кўриб чиқиш вақти келди.
Иштирокчилар экспертлар учрашувларини янада тор йўналишда давом эттириш, мамлакатларнинг ўзлари ривожланиши ва уларнинг ўзаро алоқалари замонавий контекстини илғаган ҳолда давом эттириш муҳимлигига ишонч билдирдилар.
“Биз яқин ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун, энг муҳими, долзарб масалаларни эркин муҳокама қилиш мумкин бўлган майдончаларни яратиш режалаштиришган эдик. Шунинг учун ҳам Қозоғистондан кўплаб мамлакатларда учрашувлар тажрибасига эга экспертлар гуруҳи етиб келди. Ҳозир энг муҳими - Ўзбекистонга қизиқишнинг тобора ортиб бораётганидир. Шунинг учун ҳозир глобал масалаларга кўпроқ ва кенгроқ уланиш имкониятини берувчи эксперт тажриба алмашинуви муҳим. Бугун муҳокама қилинган масалалар орасида маънавий тикланиш, рақамлаштириш, интеграция бошқа глобал жараёнлар билан боғлиқ масалалар борлиги тасодифий эмас. Уларнинг бари бугунги кунда ҳам Қозоғистонга, ҳам ислоҳотлар кечаётган Ўзбекистонга жуда қизиқарли”, - деб таъкидлади Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Эрик Утембаев.
Сурат манбаи: https://www.kursiv.kz/news/vlast/kazahstan-i-uzbekistanom-razrabatyvaut-sovmestnye-turisticeskie-marsruty/