Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Чимкент ва Самарқандни биродарлашган шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди

Дата: 19:06, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Чимкент ва Самарқандни биродарлашган шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Навоий вилояти ҳудудида Айтеке-бий мавзолейи бор. Унинг маънавий меросини сақлаб қолиш учун ушбу зиёратхонага олимларнинг экспедицияларини ташкил қилишни таклиф этамиз. Бундан ташқари, Чимкент ва Самарқандни биродарлашган шаҳарларга айлантириш ғояси ҳам катта салоҳиятга эга. Ёки Қизилўрда ва Навоий шаҳарлари ўртасида биродарлашиш алоқаларини йўлга қўйиш мумкин”, - дейилади элчининг ўзбек ОАВ эълон қилинган “Дўстликда чиниққан дўстлик” мақоласида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: