Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири билан учрашди

Дата: 16:43, 26-04-2016.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ - Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан Тошкентда учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хабарда айтилишича, музокараларда ҚР президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга (14-15 апрел кунлари) ташрифидан келиб чиққан ҳолда, иккитомонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Айни пайтда чегараолди ҳамкорлиги ва кооперациясини фаолаштиришга эътибор қаратилди.

Шундан сўнг таъкидланишича, Қозоғистон элчиси ўзбек томонини “Марказий Осиё ҳамкорлик платформаси” синов лойиҳаси билан таништирди. У икки мамлакат ҳаракат ва ресурсларини минтақавий технологик ишлаб чиқариш хаби яратиш йўлида бирлаштиришга имкон беради.

Ушбу марказ Марказий Осиёда янги ўсиш нуқталарини шакллантиришга кўмаклашиб, минтақада илғор инновацион технологияларни яратиш учун асос бўлиши зарур.

Элёр Ғаниев ҳамкорликнинг ҳозирги даражасига баҳо берар экан “Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 90% етди, биз Қозоғистонга автомашиналарга ички безак бериш  учун бутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича кластер яратишга тайёрмиз”, деб таъкидлади. Яна бир лойиҳа – “CLAAS” ва “NPK” фирмалари техникаси учун сервис марказлар яратиш орқали қишлоқ хўжалик техникаси ва бутловчи қисмлар етказиб бериш алоқаларини кенгайтиришдир.

Учрашув якунида томонлар бўлажик халқаро тадбирларга биргаликда тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: