Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дата: 15:34, 30-03-2016.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ерик Утембаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Оқўрда сайтидаги маълумотга кўра, давлат раҳбари Н. Назарбоевнинг фармони билан “Ерик Милтиқбоевич Утембаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси қилиб тайинланди, шунингдек, у Қозоғистоннинг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифасидан озод қилинди”.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги бундан олдинги элчиси Бўрибой Жексембин эди. Унинг Тошкентдаги ваколати ўтган йил декабрида якунига етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: