Қозоқ-ўзбек чегарасида 120 ортиқ автомобиллар тўпланиб қолди

Дата: 15:37, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Қозоқ-ўзбек чегарасида 120 ортиқ автомобиллардан ташкил топган тирбандлик юзага келди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Қозоғистон Республикаси томонида Ўзбекистон Республикаси тарафга қараб 71 дона транспорт воситаси тўпланиб қолди. Ўзбекистон Республикаси томонидан эса 58 транспорт воситаси кутиб турибди”, - деди ҚР молия вазирлиги давлат харажатлари қўмитасининг расмий вакили Жамбыл Сураганов КазТАГ мухбирига сешанба куни.

У автотранспорт воситалари тўпланишига Тошкент вилояти “Яллама” ўтиш пунктида товар ва транспорт воситаларини божхона назоратининг тўхташи сабаб бўлганлигини аниқлаштирди.

“Ушбу вазият ўтиш пунктлари орасида юк транспорт воситаларига тўпланиши Қозоғистон Республикаси томонидаги “Б.Конысбаев” ўтиш пункти олдида тиқилинч юзага келтирди ҳамда ташқи савдо фаолияти иштирокчиларининг норозилигини келтириб чиқарди”, - дейилади муассаса матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, ҚР молия вазирлиги давлат харажатлари қўмитасининг маълумотига кўра, 21 майда Ўзбекистон томонидан якка тартибда “Казигурт” ўтиш пунктидан автотранспорт воситаларини ўтказиш тўхтатилган.

Юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси чегара хизмати томонидан ЎзР. “Тошкент” божхона пости (“Казигурт” ўтиш пункти рўпарасида) орқали юк ташишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида оғзаки буйруқ берилган. Айни пайтда қарши томондан “Казигурт” ўтиш пункти орқали юк автотранспорт воситаларини ўтказиш тўхтатишга чекловлар жорий этилгани ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: