Қозоқ-ўзбек чегарасида эркак киши Ўзбекистонга вагонлар орасида ўтишга уринди
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Қозоқ-ўзбек чегарасида эркак киши Ўзбекистонга вагонлар орасида ўтишга уринди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитасининг матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.
Маълумотга кўра, 2015 йилнинг 22 ноябрида соат 13.23да Сариоғоч чегара нарядининг чегара отряди Қозоғистондан Ўзбекистонга кетаётган юк поезди вагонлари орасида давлат чегарасини кесиб ўтишга уринган эркакни аниқлаган.
“Ушбу факт бўйича ЎзР Зангиота йўналиши бўйича навбатчи огоҳлантирилган ва у 20 дақиқадан кейин ушбу қоидабузар қўлга олинганлигини маълум қилди”, - дейилади хабарда.
18 ноябрда ўзбек чегарачилари Ўзбекистонга шу йўл билан киришга уринган аёл ҳақида хабар қилинган эди. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.
Қайд этиш зарурки, бу кейинги пайтда аниқланган учинчи ана шундай ҳолатдир. 22 ноябрда қозоқ-россия чегарасида ҚР ноқонуний чиқишга уринган ҚР фуқароси аниқланган эди. 19 ноябрда эса алкогол қабул қилганидан кейин Хитойга бориш учун ер ости йўли ковлаган икки қозоғистонлик қўлга олинган эди.