Қозонда Ўзбекистоннинг Бош консулхонасини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:03, 17-10-2017.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Қозонда Ўзбекистоннинг Бош консулхонасини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозон Федерал университети (ҚФУ) веб-сайтида берилган маълумотга кўра, бу ҳақида КФУ талабалари билан учрашувда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси иккинчи котиби Дамир Маматқулов маълум қилган.

Айни пайтда у бош консулликнинг аниқ очилиш санасини аниқлаштирмади.

Олдин хабар берилгани каби, август ойи охирида РФ бош вазири Дмитрий Медведев Татаристон ҳукуматига Қозондаги Ўзбекистон консуллиги учун жой ажратишни топширган эди. Фармойишга мувофиқ, консуллик округига Татаристондан ташқари Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Удмуртия, Чувашия, Перм, Киров, Нижний Новгород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Уляновск вилоятлари киради.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда ҚФУ Ўзбекистоннинг учта олий ўқув юртлари: Наманган давлат университети, Самарқанд давлат университети ва Жиззах политехника университети билан ҳамкорлик муносабатларига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: