Пахта бизга аҳоли даромадларини ошириш учун зарур – Ўзбекистон президенти

Дата: 13:39, 05-07-2018.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти пахта бизга режани бажариш учун эмас, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш учун керак, дея таъкидлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари бу ҳақида 4 июдла ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

“Олдингидек режанинг ортидан қувиб, даромадни ўйламайдиган, ҳисоб-китобсиз иш қиладиган фермер бизга керак эмас”, - деб таъкидлади президент.

Бу йил об-ҳавонинг қуруқ ва салқин келиши сабабли ғўза ривожи 10-15 кунга, баъзи жойларда 20-25 кунга кечиккани қайд этилди. Ғўза парваришидаги қолоқликни бартараф этиш, кафолатланган ҳосил яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

“Бу йил давлат томонидан олдинги йилларда бўлмаган барча шароитлар яратиб берилди, энди фермерлар ҳам шунга яраша жавоб қилиши керак”, - деб таъкидлади яна президент.

Йиғилишда 5 июлдан 5 сентябрга қадар “ҳосилга-ҳосил қўшиш долзарб икки ойлиги” эълон қилинди. Бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

Сурат манбаи: http://novosti.az/azerbaijan/27427.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: