Пахта ярмаркасида Ўзбекистон енгил саноатининг павильони 1 минг кв метрни эгаллади

Дата: 20:25, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Бугун очилган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида “Ўзбекенгилсаноат” АЖ томонидан 1 минг кв метрлик текстиль павильони тайёрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, маҳаллий текстиль ва трикотаж корхоналари бу ерда пахталик матолар, бўялган ва аралаш калава, трикотаж полотноси, тайёр трикотаж ва тикув, пайпоқ маҳсулотлари, махсус матолар, уй текстили, махсус кийимлар ва бошқа енгил саноат маҳсулотларини намойиш қиладилар.

Ярмаркада дунёнинг 35 мамлакатига мансуб 125 хорижий компанияларнинг 250 мутахассислари, шунингдек, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибига киручи 120 зиёд текстиль ва тикув-трикотаж корхоналари қатнашмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибига 400 атрофида текстиль, тикув ва трикотаж корхоналари, шунингдек, ипак маҳсулотлар чиқарувчи корхоналар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: