“Пахтакор” “Ал-Айн” билан дуранг ўйнади, “Насаф” эса “Ал-Аҳли”га ютқазди

Дата: 12:16, 08-04-2015.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё чемпионлари лигаси гуруҳ босқичида “Ал-Айн” билан дуранг ўйнади, “Насаф” эса “Ал-Аҳли”га ютқазди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек клуби матбуот хизматидан хабар беришларича, “Пахтакор” ва “Ал-Айн” ўртасидаги ўйинда “биринчи таймнинг ўзидаёқ жамоалар гол алмашиб улгурдилар”. “19- дақиқада мезбонлар ўйинчиси Кембо Экоко ҳисобни очди. Ўзбекистонликлар қўшиб берилган иккинчи дақиқада ҳисобни тенглаштирдилар. Иккинчи таймда ҳар икки жамоа қатор имкониятларга эга бўлди, лекин ҳисоб ўзгаришсиз қолди - 1:1», – дейилади хабарда.

“Натижа баҳсга мос бўлди деб ўйлайман, баъзи ҳолатларда биз ташаббусга эришиб, гол уриш учун қулай вазиятларни юзага келтирдик. Шогирдларимга улар характер кўрсатгани учун миннатдорчилик билдираман. Улар замонавий футбол талабларига хос ҳаракат қилишди. Агар етакчиларнинг жароҳати бўлмаганда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Минтақада бизнинг гуруҳ энг кучли. Ҳар бир жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга”, - деди ўйиндан кейин “Пахтакор” бош мураббийи Самвел Бабаян.

Шунингдек, Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Ал-Аҳли”га минимал 0:1 ҳисобида ютқазди.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек жамоаларининг ҳар икки рақиби Бирлашган Араб Амирликлари клубларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: