"Пахтакор" "Арсенал","Манчестер Сити", "Реал" ва "Тоттенхем" жамоалари учун ўйнаган юлдуз ҳужумчисини жалб қилиши мумкин
Тошкент. 5 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбек футбол клуби "Пахтакор" "Арсенал", "Манчестер Сити", "Реал" ва "Тоттенхем" учун ўйнаган юлдуз ҳужумчисини жалб қилиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) "Осиё чемпионати" портали маълумотларига таянган ҳолда.
Портал маълумотларига кўра, 35 ёшли тоголез ҳужумчиси Эммануэл Адебайор "Пахтакор" клубига эркин агент сифатида ўтиш тўғрисида келишиб олди.
"Пахтакор" ФК ҳали бу маълумотни тасдиқламади.
Эслатиб ўтамиз, Э.Адебайор "Арсенал", "Манчестер Сити", "Реал" ва "Тоттенхем" жамоаларидаги чиқишлари билан машҳур. Мадрид клуби таркибида тоголезиялик Испания Кубогини қўлга киритган.
Э.Адебаёр туркиянинг "Кайсериспор" клуби билан 2019 йилнинг ёзидан шартнома имзолади.
Немис сайти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда қиймати 550 минг евро (5,8 млрд. сўмдан ортиқ)ни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг "Пахтакор" ФКни айни пайтда собиқ грузиялик ҳужумчи Шота Арвеладзе бошқармоқда. Унинг раҳбарлигида клуб Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Лигаси Кубоги соҳиби бўлди.
Сурат манбаи: football.ua


