“Пахтакор” ФК австралиялик ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин

Дата: 15:09, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Пойтахтнинг “Пахтакор” футбол клуби ўз таркибини осиёлик янги ўйинчи билан тўлдиришга доир музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирда бизнинг клуб Австралиянинг “Перт Глори” жамоасининг ўйинчиси  Ростин Гриффитс билан музокаралар олиб бормоқда. Агар томонлар бир тўхтамга келишса, шартнома имзоланиб, Гриффитс фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради”, – дея таъкидланади клуб хабарида.

Бундан олдин Гриффитс бошқа қатор австралия клубларида, шунингдек, Голландия чемпионатида “Рода” клуби сафида ўйнаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: