“Пахтакор” футбол клуби ўйинчилар олдида маошлар бўйича қарздорликни 25 декабргача ёпади
Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – “Пахтакор” футбол клуби ўйинчилар олдида маошлар бўйича қарздорликни 2015 йил 25 декабргача ёпади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан олдинроқ жамоа ўйинчилар олдидаги қарздорлик туфайли Олий лигани тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бу ҳақида Профессионал футбол лигаси йиғилишида маълум қилинган.
“Профессионал футбол лигаси билан келишувга кўра “Пахтакор” 2015 йилнинг 25 декабрига қадар ўз молиявий мажбуриятларини бажариши лозим. Клубнинг маъмурият ва футболчилар олдида қарзи борлиги ҳақидаги ОАВда чиққан маълумотлар нотўғри”, - деб таъкидлашди клуб матбуот хизматида.
Матбуот хизматида “Пахтакор” 2002 йилдан ҳозирга қадар мавсум охиригача доим маъмурият, футболчилар ва мураббийлар штаби олдидаги барча молиявий мажбуриятларни бажариб келганлигини таъкидлаб ўтишди. Айни пайтда Клуб ва футболчилар ўртасидаги барча молиявий шартномалар махфий маълумот ҳисобланади.


