“Пахтакор” хужумчи Наврўз Алимов билан шартнома имзолади
Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон чемпиони – пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси “Қизилқум” клубининг ёш хужумчиси Наврўз Алимов билан шартнома имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Биз ушбу ўйинчини узоқ вақт – у “Қизилқум” клуби заҳирасида ўйнаган вақтлардан бери кузатдик. Мен уни шахсан кузатдим ва бу мақсадли селекция меваси дейишим мумкин. Ўйинчининг ҳолати яхши ва у келажакда ажойиб футболчига айланиши мумкин. Бизнинг клубда у кучли хужум чизиғида рақобатни юзага келтиради деб ўйлайман. У “Пахтакор”да ўз жамоасини топиб, янги ғалабаларга эришишига умид қиламан”, – деб таъкидлади жамоа мураббийси Самвел Бабаян.