“Пахтакор” клуби акциялари Алишер Усмонов томонидан сотиб олингани ҳақидаги хабарни рад этди

Дата: 08:50, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – “Пахтакор” футбол клуби акциялари Алишер Усмонов томонидан сотиб олингани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақида клубнинг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинган.

“Пахтакор” футбол клуби http://www.championat.asia  сайтида эълон қилинган маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилади”, - дейилади хабарда.

Олдинроқ Championat.asia  россиялик миллиардер Алишер Усмонов тошкентнинг “Пахтакор” клуби акцияларининг бир қисмини сотиб олгани тўғрисида хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта “Пахтакор” клуби қашқадарёнинг “Машъал” жамоасига 3:0 ҳисобида мағлубиятдан кейин ўз бош тренери Григорий Колосовскийни истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: