“Пахтакор” “Коппа Карневале” турнирида Италия ва АҚШ жамоалари билан ўйнайди

Дата: 22:06, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – “Пахтакор”нинг ёшлар жамоаси 2015 йил 2-16 феврал кунлари Италияда бўлиб ўтадиган анъанавий “Коппа Карневале” халқаро турнирида Италия ва АҚШ жамоалари билан ўйнайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги  (ЎзТАГ).

Клубдан хабар беришларича, ҳозирги пайтда қуръа натижасида “Пахтакор”нинг итальян турниридаги рақиблари номлари маълум бўлди. Булар италиянинг “Наполи”, “Верона” ва АҚШнинг “ЛИАК Нью-Йорк” жамоалари бўлиб чиқди.

Турнир регламентига мувофиқ, мусобақада фақат 1996 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар қатнашади. Ҳар бир жамоа бундан катта ёшдаги фақат уч ўйинчи билан қатнашиши мумкин холос.

Янгилик билан ўртоқлашиш: