“Пахтакор”нинг бош тренери истеъфо берди

Дата: 14:38, 30-05-2016.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ - “Пахтакор”нинг бош тренери Нўъмон Ҳасанов Ўзбекистон чемпионати ва мамлакат Кубогидаги мағлубиятлар сериясидан сўнг истеъфо берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек клуби сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Мамлакат чемпионатининг 10 тури доирасида “Нефтчи”га қарши кечган ўйиндан сўнг (1:2) “Пахтакор”нинг бош тренери Нўъмон Ҳасанов истеъфо берди. Клуб раҳбарияти мутахассиснинг аризасини қабул қилди. Григорий Колосовский жамоа бош мураббийси вазифасини вақтинчалик бажарувчи қилиб тайинланди”, - деб таъкидланади пойтахт клуби хабарида.

Эслатиб ўтамизки, кейинги пайтларда тошкентлик жамоа қатор мағлубиятлар сериясини бошидан кечирмоқда. Хусусан, 22 майда “Пахтакор” ўз майдонида мамлакат кубоги 1/8 финали доирасидаги жавоб ўйинида 0:1 ҳисобида “Бухоро”га мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди. Ҳозирда жамоа Ўзбекистон чемпионатида 15 очко билан 6-ўринда.

Нўъмон Ҳасанов “Пахтакор”нинг бош тренери қилиб 2015 йил июлда тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: