“Пахтакор”нинг икки футболчиси хориж клубларига ўтди

Дата: 13:22, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – “Пахтакор”нинг икки етакчи футболчиси - Александр Лобанов ва Егор Кримецга фаолиятларини хориж клубларида давом эттирадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пахтакор” дарвозабони Александр Лобанов эроннинг “Персеполис” жамоаси билан олти ойлик шартнома имзолади ва уни бир йилга узайтириши мумкин. Янги жамоада у Соша Маканининг ўрнига келди. Ушбу ўйинчи биринчи даврада жамоа асосий таркибида ўз ўрнини топа олмади”, – деб таъкидлашди ўзбек клуби матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 30 ёшли дарвозабон фаолиятини 2005 йилда жиззахнинг “Сўғдиёна”да бошлаган эди. У қатор ўзбек ва қозоқ клубларида ҳам ўйнаган.

Ҳимоячи Егор Кримец эса фаолиятини хитойнинг “Бейджинг Гоан” клубида давом эттиради. У жамоа ўйинчиси сифатида таништирилди. Лобановдан фарқли ўлароқ Кримец хитой клубига 2 йилга ижарага берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: