“Пахтакор”нинг Ўзбекистон кубогидаги кейинги рақиби маълум бўлди

Дата: 16:00, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Кеча “Пахтакор”нинг Ўзбекистон кубоги чорак финалидаги рақиби номи маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу босқичда мамлакат чемпионати етакчиси Наманганнинг “Хотира-79” жамоаси устидан икки ўйин якунлари бўйича кучли бўлиб чиққан пойтахтнинг яна бир клуби “Оқ-тепа” билан учрашади. Биринчи ўйин 10 июнда рақиб майдонида бўлиб ўтади. 18 июнда эса жамоалар “Пахтакор” марказий стадионида жавоб ўйинини ўтказадилар”, - деб таъкидлашди клуб матбуот хизматида.
Ўзбекистон кубоги эгаси 200 миллион сўм мукофот олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: