“Пахтакор” ва “Локомотив” футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашадилар

Дата: 13:26, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – 8 мартда “Бунёдкор” стадионида пойтахтнинг “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоалари футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин тошкент вақти билан соат 14.00да бошланади. Ўтган йилдаги каби ўйиннинг бош ҳаками Равшан Эрматов бўлади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берадилар. Заҳирадаги ҳакам Вадим Агишев бўлади”, – деб таъкидлашди Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: