Пан Ги Мун Марказий Осиёда сув ресурсларини ўзаро фойдали ҳолда бўлишга имкон берувчи ечимлар топилмади деб ҳисоблайди

Дата: 14:56, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – БМТ бош котиби Пан Ги Мун Марказий Осиёда сув ресурсларини ўзаро фойдали ҳолда бўлишга имкон берувчи ечимлар топилмади деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) хабар бермоқда.

“Иқтисодиёт ўсиши баробарида рақобат ошиб, турли сув фойдаланувчилари орасида сув ресурслари учун низолар ҳавфи ҳам ошиб боради. Ҳали сув ресурсларидан ўзаро фойдали ҳолда бўлишга имкон берувчи қарорлар топилмади”, - деди Пан Ги Мун БМТ янгиликлар марказига берган интервьюсида.

Айни пайтда у Марказий Осиёда сув ресурсларига талаб ошиб боришини таъкидлади.

“Кейинги пайтда Марказий Осиёда сув ресурслари билан боғлиқ вазият оғирлашди. Чунки Марказий Осиё мамлакатларида сув ресрслари умумий. Лекин улар чекланган”, - деб таъкидлади Пан Ги Мун.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёдаги музликларнинг эриши Оролнинг қуришидан ҳам катта бўлган муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

БМТ бош котиби фикрига кўра, юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш учун Марказий Осиё мамлакатларининг бари ҳамкорлик қилишлари зарур.

“Муаммога глобал ёндашув зарур ва бунда Марказий Осиё мамлакатларининг бари ҳамкорлик қилишлари зарур. Иқлим ўзгариши барчага бирдай тегишли экан, ушбу муаммони ҳам биргаликда ҳал қилиш керак”, - деди Пан Ги Мун.

Янгилик билан ўртоқлашиш: