Париж миллий операси балети солистлари илк марта Ўзбекистонда концерт беради

Дата: 17:28, 17-03-2018.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 14 апрелда Тошкентдаги “Истиқлол” Санъат саройида Париж миллий операси балетининг 11 кишидан иборат солистлари илк марта концерт беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Гастрол ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, LesItaliansdel’ Opera de Paris балет труппасининг чиқишлари томошабинларнинг тили ва ёшидан қатъий назар уларда завқ уйғотади.

Париж миллий операсининг тарихи тўрт юз йилдан ортиққа бориб тақалади. Унинг ноёблиги раққослар мумтоз репертуар билан биргаликда замонавий хореографияни ҳам ижро этадилар.

Солистлар орасида Алессио Карбоне, Валентина Колазанте, Пол Марклар бор.

Кеча дастуридан “Оққуш кўли 4-й акт” (хореограф Рудольф Нуреев), “Дебоча” (хореограф Бен Стивенсон), “Дон Кихот” (хореограф Мариус Петипа), “Бироз юқорида, ўртада” (хореограф Уильям Форсайт), “Коппелия” (хореограф Хосе Мартинес), “Корсар” (хореограф Мариус Петипа) ва бошқа балетлардан вариациялар ўрин олган.

Сурат манбаи: из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: