Париж ва Ригага Ўзбекистоннинг янги элчилари тайинланди

Дата: 15:00, 02-07-2018.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Франция ва Латвиядаги дипломатик ваклатхоналарини янги элчилар бошқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Сардор Рустамбоев 29-июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 15-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Бундан олдин С. Рустамбоев ТИВнинг Глобал сиёсат ва хавфсизлик бўйича бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шунингдек, 29-июн куни Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Бадриддин Абидов Тошкентдан Рига шаҳрига жўнаб кетди. У илгари Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/25/bangkok/

Янгилик билан ўртоқлашиш: